Исроилдаги ғорлардан бирини тадқиқ қилиш жараёнида Искандар Зулқарнайн даврига тегишли хазина топилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Исроил тарихий ёдгорликлар бошқармасига таяниб.
Топилган заргарлик буюмлари ва тангаларнинг ёши қарийб 2,3 минг йилни ташкил этади. Бу Исроил ҳудудида аниқланган ушбу даврга тегишли илк хазинадир.
Яширин хазина мамлакат шимолидаги сталактитли (ғор шипидан осилиб турадиган оҳактошли ҳосилалар) ғордан топилган. Қимматбаҳо тақинчоқ ва тангалардан ташқари, у ерга кулолчилик буюмлари ҳам яшириб қўйилган бўлган.
Исроил тарихий ёдгорликлар бошқармасидагилар тахминича, буюмлар Искандар ўлимидан сўнг юзага келган тартибсизликлар чоғида ғорларда жон сақлаган маҳаллий аҳолига тегишли бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)