КХДР «АҚШнинг қуролли ҳужуми эҳтимоли юқори бўлгани учун» бундан буён ҳам ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этади. Бу ҳақда «Нодон синмун» газетасига таяниб, ТАСС хабар берди.
Газета айни пайтда бўлиб ўтаётган йирик кўламдаги Америка-Жанубий Корея манёврларининг хавфли хусусиятига урғу берди. Улар «фақат КХДРга қарши қаратилган»лиги ҳақида огоҳлантирди.
Нашрнинг таъкидлашича, «КХДР ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни тинч йўл билан тартибга солиш имкониятлари бутунлай тугаб бўлган» ва «икки мамлакат орасида қуролли низо муқаррар».
Изоҳ (0)