Россия нефть нархи тушиб кетиши натижасида чуқур иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда, деб ёзади «1stvc.net».
Биринчилардан бўлиб «Лукойл» компанияси зарар кўрди. Компания йирик акциядори Леонид Федун фикрича, Россияда яқин икки йил ичида нефть қазиб олиш ҳажмининг кўпайиши амри маҳол. Аксинча, 2016 йил охиригача қора олтинни қазиб олиш 8 фоизга, Сибирда эса 15—20 фоизга қисқаради.
Компания соф даромади деярли 40 фоизга тушиб кетди. Бу орада «Лукойл» ўзининг Ухтадаги заводи ёпилишини эълон қилиб бўлди.
Изоҳ (0)