Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат президентлигига муддатидан аввалги сайловларда қатнашиш режаси бўлмагани, бироқ бундай илтимос билан ёзилган кўплаб мактублар олганини айтди, деб ёзади Interfax.
«Ҳозир сайлов кампанияси бошланди, ва муддатидан аввалги сайловлар ғоясини асосан аёллар қўллаб-қувватлади. Мени қўллаб-қувватлаб, ўз номзодимни илгари суришни сўраётган одамлардан минглаб хатлар олаяпман», — деди Назарбоев 8 март арафасида қозоғистонлик таниқли аёллар билан анъанавий учрашувда.
«Ростини айтсам, ўзимнинг шахсий режаларим умуман бошқача эди. Мен Қозоғистонни анча йиллар давомида бошқардим. Балки театрда айтиладигандек, саҳна безакларини ўзгартириш вақти келгандир», — деди у. Шу билан бирга, у айни пайтда энди нима қилиши ҳақида халқ билан маслаҳатлашиш имконияти борлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)