АҚШ ҳукумати Россиянинг иккита: «СMП Банк» ва «Россия» банкларининг 640 миллион долларлик активларини блоклаб қўйди, дея хабар бермоқда «Новая газета».
Хабар берилишича, Қрим Россияга қўшилганидан сўнг «Россия» банки биринчи бўлиб санкцияларга учраган: ушбу кредит ташкилотининг музлатилган ҳисобларидаги маблағ 572 миллион долларни ташкил этди. Бу банкнинг 2013 йилдаги жами активларининг 10 фоизига тенгдир.
«СMП Банк» эса АҚШдаги ҳисобларига 2013 йилдаги барча активларининг 2 фоизи — 65 миллион доллар маблағни жойлаштирган.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу кредит ташкилотлари Россия президенти Владимир Путиннинг яқин атрофидаги кишиларга тегишлидир.
Изоҳ (0)