Американинг McDonald’s корпорацияси одамларни даволаш учун мўлжалланган антибиотиклар берилган товуқлар гўштини ишлатишдан воз кечмоқчи, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» компания расмий вакилларига таяниб.
Таъкидланишича, ушбу чеклов икки йил ичида тўлиқ кучга киради. Шу билан бирга, бунда гап антибиотиклар бериб боқилган товуқ гўштидан бутунлай воз кечиш ҳақида бормаяпти. McDonald’s шифокорлар томонидан одамларни даволашда қўлланилмайдиган антибиотиклар берилган парранда гўштидан фойдаланишда давом этади.
АҚШлик баъзи мутахассислар фикрича, товуқ ва қорамолларга нисбатан антибиотикларнинг қўлланилиши «супер микроорганизмлар» пайдо бўлишига олиб келади, улар дори-дармонларга қаршилик кўрсатиш қобилиятига эга бўлади.
Изоҳ (0)