Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Грознийдаги Аҳмад Ҳожи Қодиров номли марказий масжидда уч юз нафар гиёҳвандлар билан учрашди, деб ёзади «РБК». У ёшларни наркотик моддаларни қабул қилмасликка чақирди.
Гиёҳванд йигитлар имом Адам Шоҳидов раҳбарлиги остида тавба-тазарру удумини бажо келтирди ва бундан буён наркотиклар истеъмол қилмасликка ваъда берди.
Нашрнинг эслатишича, сўнгги икки ҳафта ичида Қодиров гиёҳвандликка берилган ёшлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказди.
Изоҳ (0)