Самарқанд вилояти, Иштихон туманида номаълум ҳайдовчи автомашинани «Тошкент-Бухоро» йўлининг 62-километрида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчини уриб юборди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорти ҳодисасини маҳаллий аҳолига мансуб, 35 ёшли шахс ўзининг Nexia русумли автомашинасида содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)