Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати («Россельхознадзор») Украинадан Россия орқали Ўзбекистонга 65 тонна балиқ консервалари олиб ўтилишига йўл қўймади, дея хабар бермоқда Уздаилй Федерал хизматнинг Брянск ва Смоленск областлари бўйича бошқармаси маълумотига таяниб.
Балиқ консервалари партияси Украинанинг ВИНТАР заводидан Ўзбекистондаги Пўлатов М.В. хусусий корхонасига жўнатилган ва Украина давлат ветеринар хизмати томонидан берилган ветеринар гувоҳномага эга бўлган.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси ветеринар хизматининг рухсатномаси мавжуд бўлмаган, натижада партияни ортга қайтариб юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ (0)