Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган «Аҳмад Дониш» буюм бозори ҳудудида чет эл валютасини қонунга хилоф тарзда айирбошлашни йўлга қўйган бир неча киши қўлга олинди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Жумладан, улардан бири 100 АҚШ долларини «қора бозор» ҳисобида бир фуқарога сотаётганида қўлга олинган. Тадбирда ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил сифатида 3170 АҚШ доллари, 20 Англия фунт стерлинги ва 3500 Қозоғистон тенгеси олиб қўйилган.
Одил суд уларнинг ҳар бирига қилмишига яраша жазо тайинлади, дейилади манбада.
Изоҳ (0)