Коммуникациялар бўйича АҚШ федерал комиссияси (FCC) «тармоқ бетарафлиги» тамойилини ўрнатди, дея хабар бермоқда Meduza.
Провайдерга у ёки бу трафик ёхуд у ёки бу сайтга ён босишни тақиқловчи ҳужжатни ёқлаб FCC’нинг уч аъзоси овоз берди, икки киши қарши чиқди.
Коммуникациялар бўйича федерал комиссия қарори интернет-провайдерларни «оғир контент», масалан, YouTube видеосервисига кириш учун қўшимча тўлов ундириш имкониятидан маҳрум этади.
Изоҳ (0)