Аргентина федерал судьяси Даниэль Рафекас 1994 йилги терактни тергов қилишга тўсқинлик қилган мамлакат президенти Кристина Фернандес де Киршнерга қарши айбловлар қўйишдан бош тортди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Судья фикрича, давлат раҳбарига қарши иш қўзғаш учун далиллар етарли эмас.
Нашрнинг эслатишича, 14 январь куни аргентиналик прокурор Альберто Нисман мамлакат президентини ва ташқи ишлар вазири Эктор Тимерманни 1994 йилда яҳудийлар маданий марказида уюштирилиб, 85 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактни тергов қилишга ғов бўлишда айблади. Унинг шубҳалари прокурор ихтиёрида бўлган телефон суҳбатлари қайдларига асосланди. 19 январь куни эса Нисман ўз уйида ўлик ҳолда топилди.
Изоҳ (0)