Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика собиқ раҳбари Қурманбек Бакиев ва унинг укаси Жанишни мамлакат фуқароларини қатл этишда айблади, деб ёзади «РБК». Президент улар 2010 йилдан буён яшаб келаётган Белоруссиядан уларни топширишни талаб қилди.
Атамбаевнинг бундай баёнотига яқинда Қирғизистон жиноят соҳасининг нуфузли кишиси Алмамбет Анапияевнинг Минскда ўлдириб кетилиши сабаб бўлди.
«Бакиевнинг оила аъзолари ўзларининг Беларусда жазосиз қолишларини ҳис қилиб, каллакесарлари билан қотилликда давом этмоқда», — дея ишонч билан таъкидлади республика раҳбари.
Изоҳ (0)