Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича давом этаётган анъанавий «Странжа» халқаро турнирининг нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон боксчилари муваффақиятли қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Нуфузли мусобақада 34 давлатдан ташриф буюрган 244 чарм қўлқоп устаси ғолиблик учун баҳслашмоқда. Турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдулла Қўчқоров, Элнур Абдураҳимов, Элшод Расулов, Исроил Мадримов, Фазлиддин Ғоибназаров рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вазни 75 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида ўсмирлар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари ғолиби Бектемир Мелиқўзиев мезбон жамоа вакили Николай Чавдаровни иккинчи раундда нокаутга учратиб, муддатидан олдин ғалабани таъминлади.
Изоҳ (0)