Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Евгений Перебийнис Россиянинг Украина шаҳарларидаги терактларга алоқадорлигини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Перебийнис сўзларига кўра, Россия «Украинадаги вазиятни ҳар қандай йўл билан ёмонлаштиришга уринишини қўймаяпти», жумладан мамлакат шарқидаги қуролли низолар ҳудуди ташқарисида терактлар ташкил қилмоқда.
Нашрнинг эслатишича, 22 февраль куни Украинадаги ҳукумат ўзгаришига бир йил тўлгани муносабати билан ўтказилган марш чоғида портлаш рўй берди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди.
23 февраль куни эса Мариуполда яна бир теракт содир бўлишининг олди олинган. Милиционерлар шубҳали автомобилни тўхтатганида, ундан ўт очилган, натижада бир киши ҳалок бўлган. Жавоб тариқасида отилган ўқ орқали машинадагилардан бири ўлдирилган, иккинчиси қочиб қолган. Автомобилдан портловчи модда топилган.
Изоҳ (0)