Бишкек яқинида пойтахтдаги қаҳвахоналарга сотиш учун мўлжалланган эшак гўшти аниқланди, дея хабар бермоқда «24.kg».
Маълум бўлишича, Чуй вилояти Сўқулуқ туманидаги Манас қишлоғида эшак гўштини бўлаклаш бўйича бутун бир цех топилган. Тезкор маълумотларга кўра, нимталанган эшак гўштлари Бишкекдаги таниқли чойхоналарга келиб тушган.
Чуй вилояти ИИББ хабарига кўра, аввалроқ ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов иши Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизматига топширилган.
Изоҳ (0)