Авиация ҳалокатлари бўйича экспертлар 2014 йил мартида йўқолиб қолган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг «Боинг»и парвози ҳақидаги сунъий йўлдош маълумотларини таҳлил қилиб чиқиб, лайнерни номаълум шахслар атайлаб Антарктида томонга олиб кетган бўлиши мумкинлигини хулоса қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича, диспетчерлар билан алоқани йўқотгач, самолёт яна бир неча соат давомида парвозда бўлган ва уч марта бурилган, улардан бири чап томонга бўлган. Натижада самолёт дастлаб ғарбга, сўнг жанубга, Антарктидага йўналган.
Ушбу версия 8 март куни — фожиага бир йил тўлганида National Geographic телеканали орқали ҳужжатли фильм сифатида батафсил ёритиб берилади.
Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.
Изоҳ (0)