Колумбия университети олимлари бевақт ўлимнинг депрессия, шизофрения каби руҳий касалликлар билан боғлиқлигини аниқлади, дея хабар бермоқда «Российская газета».
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, руҳий хаста беморлар соғлом одамларга нисбатан ўртача ўн йил эртароқ ҳаётдан кўз юмади. Ҳар йили руҳияти билан боғлиқ муаммога эга бўлган 8 миллион киши вафот этади.
Олимларнинг хулосаси сўнгги бир неча ўн йил давомида ёзилган 200 та илмий ишга асосланди.
Руҳий носоғлом кишилар вафоти ҳақида гап борганда уларнинг ўз жонига қасд қилгани кўз олдимизга келади, бироқ ўлимларнинг кўпчилиги табиий сабабларга кўра рўй беради.
Изоҳ (0)