Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Сабина Шарипова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган турнирнинг жуфтлик баҳсларида мағлубият аламини тотиб кўрди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Ladies Neva Cup 2015 мусобақаси жуфтлигининг илк даврасида голландиялик Кинди Бургер билан тандем ҳосил қилган Сабина россиялик Маргарита Лазарева ва латвиялик Елена Остапенко ҳамкорлигига икки сетда ҳам бир хил 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)