«Ўз-Корам Ко.» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси 2015 йил охирида WLFT (шиша толаси) хомашёсидан автомобиль қисмлари ишлаб чиқариш учун янги ускуна сотиб олади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ушбу лойиҳа 2015 йил учун давлат инвестиция дастурига киритилган эди. Корхона ускунани 2015 йил тўртинчи чорагида харид қилишни режалаштирмоқда.
«Ўз-Корам Ко.» ушбу ишлаб чиқаришни Gentra модели учун Front Impact Beam қисмини ўзлаштириш билан йўлга қўймоқчи. Шунингдек, Gentra автомобили ўтирғичлари учун WLFT хомашёсидан деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласи устида иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)