Шанхай моторшоуси ташкилотчилари бу йил одатда автомобиль ишлаб чиқарувчилар стендларида турадиган модель қизларни тақиқлаш қарори ҳақида расман эълон қилди, дея хабар бермоқда «Motor.ru».
Уларнинг фикрича, моделлар ташрифчиларни тадбирнинг асосий ғояси — машиналардан чалғитади.
«Компаниялар маҳсулот сифати ва технологияларга диққатини жамлаши керак, — дейилади Шанхай моторшоуси ташкилий қўмитаси хабарида. — Умид қиламизки, кўргазма иштирокчилари ўз муваффақиятларини одоб доирасида намойиш этади. Паст дид ва жамоатчилик ахлоқини бузадиган ҳаракатлар бутунлай тақиқланади».
Изоҳ (0)