Ёқутистонда бу йил автомобилларни қишда қизитиш учун мўлжалланган дунёдаги биринчи электр устунлар пайдо бўлади, дея хабар бермоқда ТАСС «Арктика технологиялари» корхонаси бош директори Константин Большевга таяниб.
«Ёқутистонда қишда машиналарни ёниқ двигатель билан кўчада қолдиришади, чунки 40—50 даража совуқда двигатель ўчириб қўйилса, у музлаб қолади ва уни қайта ўт олдириш қийин бўлади. Бу эса экология ва автомобиль двигателига ёмон таъсир қилади, шу туфайли биз муқобил ечим сифатида электр устунларни жорий этмоқдамиз», — деди у.
Большев сўзларига кўра, электр устун 200 вольт кучланишга эга кўча электр розеткаси бўлиб, у электр токи уришидан ҳимоя қилувчи қурилма ва электр энергияси истеъмолини ҳисобловчи ускуна билан жиҳозланган. Электр устун смартфонлар учун махсус дастур ёрдамида бошқарилади.
Изоҳ (0)