Швециянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Volvo компанияси автопилотли машиналарни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча технологиялар зарур ҳолатга келтирилганини маълум қилди, деб ёзади «Vestifinance.ru».
Компания расмий баёнотида айтилишича, муҳандислар «ишлаб чиқарилиш учун тайёр мустақил ҳаракатланадиган модул»ни яратган. У маълумотларга ишлов берадиган булутли тизимга эга кўп миқдордаги сенсорлардан фойдаланади. Бундан ташқари, машина кўплаб датчиклар билан жиҳозланади.
Сенсорлардан олинадиган барча маълумотлар ҳисоблаш марказига жўнатилади ҳамда доимий равишда GPS сигналлари ва уч ўлчамли харита маълумотлари билан қиёсланади. Булутли тизим ушбу маълумотларнинг барчасини йўл ҳаракатини бошқариш пунктларига жўнатади. Натижада машинага тирбандликлар ҳақида маълумотлат келиб тушади.
Изоҳ (0)