Apple компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни 2020 йилда бошламоқчи, дея хабар бермоқда Bloomberg ўз манбаларига таяниб.
Қоида бўйича янги моделни ишлаб чиқиш учун автомобиль ишлаб чиқарувчилар 7 йил вақт сарфлайди. Apple’нинг бундай қисқа муддатда ўз электромобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга интилиши компаниянинг Tesla Motors ва General Motors каби рақобатчилар билан жангга киришиш истагини билдиради, деб ёзади агентлик.
Apple’нинг ўта махфий режимда ишлаб чиқилаётган электромобиль лойиҳаси компания бош директори Тим Кук томонидан бир йил аввал маъқулланган эди. Лойиҳа учун маҳсулот дизайни бўйича вице-президент Стив Задески жавобгарди, у аввал Ford корпорациясида ишлаган.
Изоҳ (0)