КХДР АҚШ ва Жанубий Корея 2 март куни бошлашни режалаштираётган Key Resolve ва Toksuri − Foul Eagle қўшма ҳарбий йиғинларига тегишли жавоб қайтариш билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Key Resolve ва Toksuri − Foul Eagle қўшма ҳарбий йиғинлари мудофаага йўналтирилмаган, бу зўравон ҳарбий провокация», − деб ёзади Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг «Нодон синмун» газетаси.
Газетанинг таъкидлашича, дипломатия ва мулоқот учун имконият бой берилган. Энди фақат тутиб туриш ва ҳарбий жавоб бериш қолди, деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат аҳолисини урушнинг исталган турига тайёр туришга чақирган эди.
Изоҳ (0)