Тошкент кўчаларида ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги ёзувлар, шунингдек турли расмлар билан бўяб ташланган оқ Lacetti юргани қайд этилди. Тегишли фотосуратлар Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилган.
Жумладан, автомобилнинг олд ойнасига «2015» сони катта қилиб ёзилган, ёзув тепасида эса Ўзбекистон байроғи чизилган. Орқа ойнада эса «100 балл» деб ёзилган. Давлат рақамлари остига «01 A 707 QA» деб ёзиб қўйилган. Машина орқасидаги Lacetti сўзи тепасига «зато» сўзи қўшиб қўйилган.
Шунингдек, автомобилнинг орқасида «Бу дамлар оғир эди», ён томонларида «Дипломат 2015», «Шашлик 2015», «Ок зор», «Luck boy”, “Clash of clans» сингари ёзувлар ва турли расмлар, машина томида эса Ўзбекистон байроғи сурати туширилган.
Lacetti’ни бундай ҳолга ким келтиргани, нима учун ушбу ёзувлар ва суратлар туширилгани, шунингдек ёзувлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)