Украина президенти Пётр Порошенко халқаро қидируви эълон қилинган мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович Украина ҳудудида пайдо бўлса, суд олдида жавоб беришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Айтишим мумкинки, биз уни сабрсизлик билан кутяпмиз. У қанча олдин қайца, Украина учун шунча яхши. Бироқ аминманки, бу унинг ўзи учун ҳам яхши. Норозилик ҳаракатини қамоқда бошқарақолсин», − деди Порошенко.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия ҳудудаида бўлиб турган Виктор Янукович Биринчи каналга берган интервьюсида Украинага қайтиб, норозилик ҳаракатини бошқариш ҳақида ўйлаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Бош прокуратураси Виктор Януковичга нисбатан 30 га яқин жиноят иши очган. Украина Россиядан уни экстрадиция қилинишини талаб қилмоқда. Олий Рада эса Януковични Украина президенти мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қонун қабул қилган.
Изоҳ (0)