Украина президенти Пётр Порошенко Литва ва Польша билан ҳамкорликда ҳарбий қисм тузиш ҳақидаги битимни ратификацияловчи қонунни имзолади, дея хабар бермоқда Meduza.
Бригада БМТ Хавфсизлик Кенгаши мандати ҳамда Литва, Польша ва Украина масъул органлари қарорлари асосида ўтказиладиган халқаро операцияларда қатнашиш мақсадида ташкил қилинмоқда. Келишув томонларнинг биргаликдаги таклифи бўйича бошқа давлатлар қўшилиши учун ҳам очиқдир.
Бригада қўмондонлиги Польшанинг Люблин шаҳрида жойлашади. Қўмондонлик Польша қонунчилиги, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг тегишли меъёрларига риоя қилади.
Битим ҳамкорликдаги ўқув машқлари, тайёргарлик ва операцияларда қатнашиш чоғида ҳар бир давлат бригада таркибидаги ўз бўлинмаларини молиявий таъминлашини кўзда тутади.
Изоҳ (0)