Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида одамхўр йўлбарс ўлдирилди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
У қишлоқлардан бирида икки ҳафта ичида етти кишининг ҳаётига зомин бўлган. Одамлар уйларидан чиқишга қўрқиб қолган. Шундан сўнг йиртқичга ов эълон қилинган.
Яқинда эса Ҳиндистон махсус бўлинмалари йўлбарснинг изига тушиб, уни ўлдиргани маълум қилинди.
Изоҳ (0)