Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ставрополь ўлкасида қўлга олинган гиёҳвандларга омма олдида танбеҳ берди, деб ёзади Meduza. У Чеченистон ва Ставрополь полициясининг ҳамкорликдаги рейдлари натижасида қўлга тушган 200 нафар гиёҳванднинг баъзиларини ўз қароргоҳида тўплади.
«Шу дориларни қабул қилиб, кейин бегуноҳ одамларни ўлдиришга Сурияга кетасизларми? Сизнинг ҳаёт тарзингиз исломдан шунчалик узоқ экан, соқол ўстириб нима қиласизлар? Мана шундай соқолли гиёҳвандларни деб, Чеченистонда йигитлар соқол ўстиргани учун ҳибсга олинаётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлади», — деди Қодиров.
Сўнг Чеченистон раҳбари наркотиклар билан савдо қилгани учун қўлга олинган эр-хотинга юзланди. «Қара, ёшларни қай куйга солаяпсан, қари ялмоғиз!» — деди Қодиров аёлга.
Изоҳ (0)