26 февраль куни соат 10:00 да Россиянинг Астрахань шаҳридаги Саратов давлат юридик академиясининг маърузалар залида Шарқнинг буюк шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоийга бағишланган хотира кечаси ўтказилади, деб хабар бермоқда Астрахань вилояти халқ маданияти илмий-методологик маркази.
Тадбир ташкилотчилари Маданият ва туризм минтақавий вазирлиги, Астрахань вилояти халқ маданияти илмий-методологик маркази ва Астрахань вилояти «Ўзбекистон» ўзбек маданияти жамоатчилик ташкилоти эканлиги маълум қилинган.
Кеча доирасида этнографлар, олимлар, жамоат арбоблари, миллий-маданий бирлашмалар вакиллари ва Астрахань олий ўқув юртлари талабалари иштирокида «Ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси» илмий мутолаалари бўлиб ўтади. Юридик академия биносида туркий намоёндлаар китоблари ва ўзбек рўзғор буюмларидан иккита кўргазма ташкиллаштирилади. Тадбир сўнгида мавзуга доир кичик концерт ҳам уюштирилади.
Изоҳ (0)