Россия давлат кимошди савдолари расмий сайтида 17 февраль куни Кремль сотилиши ҳақида эълон пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «РБК». Лот маълумотларида ёзилишича, буюртмачи сифатида Нижнесергинский муниципал тумани маъмурияти номидан раҳбари Валерий Еремеев чиққан. Ариза «ахборот бошқа шахсларга маълум бўлгани учун» рад этилгани қайд қилинган.
Кремлнинг бошланғич баҳоси қилиб 30 рубль, кимошди савдосидаги қадам эса 2 рубль қилиб белгиланган. Лот изоҳида «бинога эгалик қилаётган Россия президенти Владимир Путин бино сотилган вақтдан бошлаб 30 кун ичида уни тарк этиши лозимлиги» ёзилган. Савдодан келган барча маблағлар «Новороссиядаги жангчилар ҳисобига ўтказилиши» ҳам қайд қилинган.
Мулк хусусиятлари бўлимида бинонинг ҳолати аъло даражада эканлиги, реставрация қилингани, қўриқлаш ва махсус алоқа тизими билан жиҳозлангани, иккита ерости қаватига, қулай ва қўриқланадиган автотураргоҳга эгалиги ёзилган.
Изоҳ (0)