Саудия Арабистонининг Ироқ билан чегарадош Хафр-Батна туманида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» «Ал Арабия» телеканалига таяниб. Натижада тўрт нафар экипаж аъзоси нобуд бўлган.
Саудия Арабистони мудофаа вазирлиги вакили сўзларига кўра, ҳодиса Хафр-Батнадаги Ал Малик ҳарбий шаҳарчасида тунги ўқув машғулотлари чоғида содир бўлган.
Масъул органлар ҳалокат сабабларини текширишга киришди.
Изоҳ (0)