Германия канцлери Ангела Меркель 16 февраль, душанба куни Германия ҳукумати мамлакатда истиқомат қилувчи яҳудийлар хавфсизлигини таъминлашига ваъда берди. Бу ҳақда у Копенгагенда бўлиб ўтган терактларни изоҳлар экан, айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.
«ГФР ҳукумати ва масъул шахслар яҳудий ташкилотлар ва фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш учун бор имкониятини ишга солмоқда, — деди канцлер. — Биз бундан буён ҳам Германияда истиқомат қилувчи яҳудийлар билан яхши алоқаларни сақлаб қолишни истардик».
Изоҳ (0)