Қозоғистон Ватанпарварлар партияси етакчиси Ғани Қосимов Қозоғистоннинг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоевни муддатидан аввалги президентлик сайловларида демократик кучлар умуммиллий коалициясидан ягона номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди, деб ёзади «Новости-Казахстан» агентлиги.
14 февраль куни Қозоғистон Халқ Ассамблеяси кенгаши президент сайловларини 2015 йилда ўтказиш таклифини киритди. ХАК аъзоларининг мамлакат халқига мурожаатида «мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевга глобал синовлар давридан мамлакат муваффақиятли ўтиб олиши учун янги умуммиллий ишонч мандатини бериш зарурлиги» айтилади.
Изоҳ (0)