АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Western Digital, Seagate, Toshiba ва бошқа етакчи компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қаттиқ дискларга жосуслик дастурларини ўрнатган ва шу тариқа дунёдаги кўплаб компьютерлардаги маълумотларга эга бўлган. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» тадқиқотларига таяниб, Reuters хабар берди, деб ёзади TJournal.
«Касперский лабораторияси» мутахассислари бундай дастурга эга компьютерларни дунёнинг 30 та мамлакатида аниқлаган. Уларнинг катта қисми Эрон, Россия, Покистон, Афғонистон, Хитой, Мали, Сурия, Яман ва Жазоир ҳиссасига тўғри келган.
Асосий нишонлар ҳукумат ва ҳарбий муассасалар, телекоммуникация компаниялари, банклар, энергетика компаниялари, ядровий тадқиқотлар билан шуғулланувчи ташкилотлар, ОАВ ва диний фаоллар бўлган.
«Касперский лабораторияси» жосуслик дастури тегишли бўлган давлатни аниқ номламади, бироқ унинг Эрон ядро дастури объектларига ҳужум қилиш учун МХА буюртмасига биноан ишлаб чиқилган Stuxnet вирусига алоқадор эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)