Ёш йигит Москва метросида поезд тагига ўзини ташлаб, жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда ТАСС Москва метрополитенидаги ИИБ матбуот хизматига таяниб.
20 ёшли йигит «Чертановская» метро бекатида поезд тагига сакраган ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Полиция видеокузатув камералари ёзувларини кўздан кечириб чиқиб, йигитнинг поезд тагига сакрашдан аввал курткасини ечиб, перронда портфелини қолдирганини аниқлади.
Изоҳ (0)