Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Насаф» сафида Туркиядаги мавсумга тайёргарлик йиғини мобайнида бир қанча хорижий футболчилар кўрикдан ўтди. Шулардан бири словениялик футболчи Рой Рок жамоа мураббийларига маъқул келди ва клуб раҳбарияти ушбу легионер футболчи билан шартнома имзолади, деб хабар беради «Uff.uz».

Фото: wallpaperify.net

Фото: wallpaperify.net

Рой Рок бу йилги мавсумдан «аждарлар» шарафини ҳимоя қилади. Мухлислар дастлаб ушбу футболчини 25 февраль куни «Насаф» - «Тракторсози» учрашувида майдонда кўриши мумкин.

«Насаф» футбол клуби 25 февралгача янги ўйинчиларни тақдимот маросимини ўтказади, ушбу маросимда Рой Рок ҳам йиғилганларга таништирилади.

  • Тўлиқ исми шарифи: Рой Рок (Рож Рок);
  • Туғилган санаси: 8 октябрь 1986 йил;
  • Туғилган жойи: Марибор шаҳри, Словения;
  • Фуқаролиги: Словения;
  • Амплуаси: ҳимоячи (чап қанот);
  • Бўйи: 178 см;
  • Оғирлиги: 72 кг;
Ўйнаган клублари:
  • 2005-2006 йиллар: «Пивовама Лачко» Марибор (Словения)
  • 2006-2007 йиллар: «Марибор» Марибор (Словения)
  • 2007-2008 йилар: «ВАК-Санкт-Андре» Волфсберг (Австрия)
  • 2008-2009 йиллар: «Шентюр» Шентюр (Словения)
  • 2009-2010 йиллар: «Олимпия» Любляна (Словения)
  • 2010-2011 йиллар: «Рудар» Велене (Словения)
  • 2011-2013 йиллар: «Волендам» Волендам (Голландия)
  • 2013-2014 йиллар: «Заврч» Заврч (Словения)
  • 2014: «Тараз» Тараз (Қозоғистон).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди