2015 йил февраль ойида нашр қилинган «Чарльз: Қирол қалби» китобида Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз ҳаётининг турли қирралари, жумладан унинг қиролича Елизавета II, шаҳзода Филипп, малика Диана билан муносабатлари ҳақида сўз боради, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Қайд этилишича, 90 йиллар бошларида Чарльз ва Диана ҳали ажрашмаган бўлса ҳам, улар турмуш қуришлари хато бўлганини тушуниб улгурган эди. Диана Доде Ал Фаедни, Чарльз Камилла Паркер-Блоузни севиб қолган эди. 1996 йилда улар ажрашгач, аҳоли орасида катта ҳурматга эга бўлган Дианани юпатувчилар кўп топилди, аммо Чарльзда бундай кишилар йўқ эди.
Шундай пайтда, актриса Эмма Томпсон унга мактублар ёзиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилган. У театрдаги турли воқеалар ҳақида имкони борича қизиқарли ва кулгили тарзда ёзиб, шаҳзодага таскин беришга уринган.
Изоҳ (0)