Лондон мэри Борис Жонсон ўзининг ноодатий акциялари билан таниқли. Яқинда у бошпанасиз кишиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўчада тунаган эди. Энди эса ўзининг Нью-Йоркка ташрифи давомида Таймс-скверда газета тарқатувчи бўлиб ишлаб кўрди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
11 февраль куни британиялик шаҳар ҳокими бир даста Evening Standard газетаси билан майдонга чиқди. Independent ёзишича, у ушбу реклама акцияси давомида «ўзини қобилиятли газета сотувчиси сифатида кўрсатди».
Жонсон АҚШда олти кунлик ташриф билан бўлиб турибди.
Изоҳ (0)