«Ўзбекнефтгаз» МХКда Кореянинг NК компанияси вакиллари билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади Uzbekistan Today. Унинг доирасида келажакдаги ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама этилди.
Компаниялар «Навоий» эркин индустриал иқтисодий зонаси ҳудудида газ-баллон қурилмасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси минтақаларида автомобилга газ-баллон мосламасини ўрнатиш бўйича сервис марказлари тармоғини қуриш лойиҳалари доирасида газ-баллон қурилмасини ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш, ўрнатиш ва газ билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)