Мусулмонлар ташаббускор гуруҳи Москва кўчаларида кўчма масжидни ҳаракатлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўладгиан 1 миллион рубль миқдоридаги маблағни йиғишни бошлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Масжид таҳорат учун алоҳида хона ва кичик ибодат залини ўз ичига олувчи тиркамада бўлади. Шунингдек, тиркамада озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи автомат ҳам жойлаштирилади, унга тушган маблағ ҳисобидан кўчма масжид харажатларини қоплаш кўзда тутилган.
Масжид хизматлари бепул бўлади: бунинг учун сайтда тегишли аризани қолдириш кифоя қилади, кўчма масжид айтилган жойга етиб боради. Ташкилотчилар бу орқали замонавий шаҳардаги тиғизлик ва масжидлар сиғими камлиги шароитида мусулмонларга ўз вақтида намоз ўқиш имконини яратишни режалаштирган. Иккита кўчма масжиддан ташқари, эрталаб айтилган жойга бориб, кечгача қоладиган олтита турғун масжид йўлга қўйилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, Россия пойтахтида ҳозирда олтита масжид фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)