Голливуд актёри Тейлор Кинни Леди Гагага расман турмушга чиқиш таклифини билдирмаган бўлса-да, у учун унаштирув узугини сотиб олди ва унинг отасидан никоҳ учун рухсат сўради, деб ёзади «Сегодня.ua». Жуфтликнинг дўстлари бу яқин орада содир бўлишини хабар қилмоқда.
Леди Гага ҳам вақтини бекор кетказмасдан, тантанали никоҳ маросимига аста-секинлик билан тайёргарлик кўрмоқда. Қўшиқчи яқинда Малибу соҳилида уй сотиб олди, никоҳ базмини ўша ерда уюштиришни режалаштирмоқда. Унинг дугоналари таъкидлашича, тўй шу йилнинг ёзида бўлиши мумкин.
Гага ва Тейлор You and I клипини суратга олиш жараёнида танишган.
Изоҳ (0)