Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 10 февраль куни Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Таъкидлаш лозим, эртага бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси кеча Янги Зеландия пойтахти Окленд шаҳрига жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьянмада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кучли тўртликка кириб Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, 8 февраль куни КОНМЕБОЛда ҳам ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати баҳслари якунига етди ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган яна тўрт терма жамоанинг номи маълум бўлди. Унга кўра, КОНМЕБОЛ минтақасидан Аргентина, Бразилия, Колумбия ҳамда Уругвай терма жамоалари Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган.

Шу тариқа, айни дамга келиб Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 24 жамоадан 20 та терма жамоанинг номи маълум бўлди. Ҳозирча Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Африка қитъаси жамоалари нўмалум, боиси ёшлар ўртасида Африка қитъаси чемпионати 8−22 март кунлари ўтказилади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...