Twitter бошланғич саҳифаси дизайнини ўзгартирди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». У фойдаланувчига сервиснинг айнан қандай ишлашини кўргазмали тарзда намойиш этиб беради. Шу тариқа Twitter янги фойдаланувчилар учун тушунарлироқ кўринишга эга бўлмоқчи.
Ўтган йилнинг ноябрида Twitter сервисга рўйхатдан ўтмасдан туриб, 500 миллион киши киришини маълум қилган эди. Бошланғич саҳифанинг янги дизайни эринаётган ёки иккиланаётган кишиларни рўйхатдан ўтишга ундашга қаратилган.
Ушбу саҳифа энг оммабоп инглизча аккаунтлар твитларидан иборат тасмани акс эттиради. Twitter’нинг рус тилидаги сегментида бу саҳифа ҳозирча ўзгаришсиз турибди.
Изоҳ (0)