Google Play дўконидаги камида учта оммабоп дастур реклама вируси тарқатувчиси бўлиб чиқди, деб ёзади «Российская газета». Улар фойдаланувчига вирус билан зарарланиш тўғрисида огоҳлантириш берувчи ёки смартфон учун қандайдир дастурни юклаб олишни таклиф қилувчи баннерларни намойиш қилади.
Avast антивирус компанияси хабарига кўра, булар 5—10 миллион марталаб юклаб олинган «Дурак», «IQ-Тест» ва «История России» дастурларидир. Буларнинг барчаси айни пайтда Google Play’дан ўчириб ташланган, бироқ улар миллионлаб қурилмалар хотирасида сақланиб қолган. Мутахассислар таъкидлашича, қурилма эгалари ўз смартфон ва планшетларини антивирус текширувидан ўтказиши керак.
Изоҳ (0)