Интернетда Apple корпорациясининг Купертино (АҚШнинг Калифорния штатидаги шаҳар)даги корпоратив шаҳарчаси қурилишининг бориши тасвирланган янги ролик пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Хроника профессионал дрон ёрдамида суратга олинган.
Кадрларда кўриниб турганидек, комплекснинг «учар ликопча»ни эслатувчи асосий биноси шаклга кириб қолган. Пойдевор қуйилиб, деворлари кўтарила бошлаган.
Қурилишни 2016 йилнинг тўртинчи чорагида якунлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)