Хитойда олти яшар Сияо исмли қизча бир ойдан ошиқ вақт давомида спа-салонда яшади, дея хабар бермоқда The Daily Mirror. Қизалоқ Куньмин шаҳридаги муассасага бобоси билан келган, у бу ерда баъзи хизматлардан фойдаланиб кўрмоқчи эди.
Ванна қабул қилиб бўлгач, эркак ҳамёнини унутганини тушунади ва спа ходимига гаров сифатида неварасини қолдириб, пул олиб келиш учун кетади. У бир неча соат ичида қайтишга ваъда беради, бироқ шу билан кўриниш бермайди. Таъкидланишича, эркак Куньминга невараси билан дам олишга келган бўлган.
Бобоси бир суткада қайтиб келмагач, муассаса ходимлари қизалоққа ухлаш учун жой тайёрлаб беради. У ерни телевизор билан жиҳозлашади, қизчага доимий равишда янги кийимлар ва озиқ-овқат сотиб олиб беришади.
Ушбу воқеа ҳақида маҳаллий ОАВлар ёзганидан сўнг, Куньмин фуқаролари ижтимоий хизмат ходимларига мурожаат қилиб, қизнинг бобосини топиб беришни сўради. Бироқ айни пайтда қизча спа-марказда яшашда давом этмоқда, бобоси топилганича йўқ.
Изоҳ (0)