АҚШнинг Флорида штати Дебэри шаҳрида полиция ўзига тимсоҳ гўштидан овқат тайёрламоқчи бўлган эркакни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Ричард Никси узунлиги бир ярим метргача бўлган бешта тимсоҳни тутиб, ўлдиришга муваффақ бўлган. Йиртқичларни ўлдириш учун унда рухсатнома бўлмаган.
Никси телевизорда футбол кўриб, ўлжасини емоқчи бўлиб турганида, уйига полиция бостириб кирди. Штатнинг табиат муҳофазаси бўйича комиссияси вакили Грег Уоркманнинг айтишича, махсус рухсатномасиз Флоридада тимсоҳларни овлаб бўлмайди.
Маълум бўлишича, 30 ёшли Никси бунгача ҳам наркотиклар ва қурол сақлаш, ўғрилик учун бир неча марта ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)