Уч нафар юқори лавозимдаги исроиллик дипломатлар интернетда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху сиёсатига нисбатан танқидий фикрлар билдиргани учун муддатидан аввал мажбурий истеъфога чиқарилиши мумкин, дея хабар бермоқда ТАСС.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги вакили сўзларига кўра, яҳудий давлатининг Швейцариядаги элчиси Игал Касли аллақачон чақириб олинган. У ўз Twitter’ида бош вазирнинг 3 март куни АҚШ Конгрессида Вашингтон маъмуриятининг Эрон ядро дастури муаммосига ёндашувига боғлиқ нутқ билан чиқиш қилиш ниятини қоралаган эди.
Шунингдек Нетаньяхуга қаратилган танқид билан Исроилнинг Ҳиндистондаги элчиси ва ТИВнинг Қуддусдаги марказий аппарати ходими ҳам интернет-ОАВларда чиқиш қилган.
Изоҳ (0)